Бу ҳақда пайшанба куни штат жамоат хавфсизлиги департаменти вакили Митч Мортведт маълум қилди. Унинг айтишича, отишмани содир этган шахс ўз жонига қасд қилган.

“Жами олти киши жабрланди, улардан бири ҳаётдан кўз юмди, у Перридаги мактабнинг 6-синф ўқувчисидир”, деди Мортведт АҚШ телевидениеси орқали эфирга узатилган матбуот анжуманида.

Мортведтнинг сўзларига кўра, жароҳатланганларнинг бир нафари таълим муассасасининг ходими, қолганлар эса мактаб ўқувчилари бўлган. Ярадорлардан бирининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда, деб хабар беради tass.ru.