Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Телеграм саҳифасида маълум қилинди.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса номаълум шахслар томонидан юқорида айтилган бинонинг хонадонларидан бирида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилни туфайли содир бўлган, оқибатда юк кўтарувчи конструкцияларга зарар етган”, — дейилади хабарда.

Пайшанба куни кечқурун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Астрахан вилояти Бош бошқармасининг тезкор навбатчилик сменасига Вокзалная майдони, 1А манзилида жойлашган беш қаватли турар-жой биносининг ташқи деворида ёриқ пайдо бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келди ва аҳолини эвакуация қилиш бошланди. Соат 18:27 да бинонинг учинчи ва тўртинчи подъездлари қулаб тушди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бир аёл ҳалок бўлган, бир неча киши бедарак йўқолган.

Уйдан жами 213 киши, жумладан, 37 нафар бола олиб чиқиб кетилган.

Воқеа жойида 176 нафар қутқарувчи ва 39 дона техника ишламоқда.

Ҳолат юзасидан “Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш ва эҳтиётсизлик оқибатида мулкка зарар етказиш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ria.ru.