Бу уни Венера каби ёрқин биринчи экзосайёра эканини билдиради, деди Европа коинот агентлиги (ЕКА).

Сайёра 2020 йилда NASAнинг TESS сунъий йўлдоши ёрдамида кашф этилган ва LTT9779b деб номланган. У Ердан 260 ёруғлик йили узоқликда жойлашган. ЕКА Cheops космик миссияси маълумотлари сайёра атмосферасида металл булутлар ҳосил бўлиб, титан томчилари ёғаётганини кўрсатди. Бу ўзига ёруғликни қайтарувчи қалқон вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам у энг ёрқин экзосайёрадир.

Нептун катталигидаги сайёра ўз юлдузи атрофида атиги 19 соатда айланиб чиқади, деб хабар беради tass.ru.