Таркибидаги С витамини кучли антиоксидант ҳисобланади ва инфекцияларга қарши курашади. В6 витамини эса қонимиздаги глюкоза миқдорининг меъёрда бўлишида ва асаб тизимининг сокинлашишида ёрдам беради.
Банан таркибидаги темир қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради. Калий ва магний эса юрак қон-томир тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мия ҳужайраларини кислород билан тўйинтиради, организмдаги сув-туз балансини меъёрлаштиради.
Банан истеъмол қилиш, кайфият кўтарилишига ва организмда хурсандчилик гормони серотонин юксалишига ёрдам беради. Таркибидаги минераллар қондаги холестерин миқдорини камайтиради, юрак қон-томир ва ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Калий организмдаги суюқликни камайтиради ва қон босимини меъёрлаштиради.
Банан магнийга бой бўлгани учун уни баҳорги авитаминоз ва кузги депрессия даврларида кўпроқ истеъмол қилиш тавсия қилинади. Таркибидаги аскорбин кислотаси эса метоболизм яхшиланишида ёрдам беради.
Банан қон қуюлтириш хусусиятига эга бўлгани учун, қони қуюқ бўлган кишилар камроқ истеъмол қилишлари тавсия қилинади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан 58,6 минг тонна банан импорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 33,1 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп Эквадор (57,8 минг тонна), Қозоғистон (531 тонна), Туркия (335,2 тонна), Қирғиз Р. (238,2 тонна), Россия (58,4 тонна), Ҳиндистон (20,8 тонна) каби давлатлардан банан импорт қилган.