Пиллакорлар хирмонга барака тилаб, теримга киришдилар. Айни вақтда туманда иш қизғин, қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаси бўлган пиллачилик ривожланиб бормоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, бир неча  кундан кейин деярли барча туманларда оммавий равишда “кумуш тола”ни йиғиштириб олишга киришилади. Умуман вилоятда бу йил баҳорда жами 25 минг 980 қути ипак қурти парваришланиб, 1429 тонна  пилла  етиштириш режалаштирилган.