БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сунъий интеллект учун 3 миллиард долларлик глобал фонд тузишни таклиф қилди.

“Мен ривожланаётган мамлакатларда базавий салоҳиятни ўстириш, кўникмалар ва маълумотларни тўплашни ривожлантириш, ҳисоблаш технологияларига киришни таъминлаш ва инклюзив тизимларни яратиш учун сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича глобал фонд тузишга чақираман. Бизнинг мақсадимиз 3 миллиард доллар”, деди у Нью-Деҳлида сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича конференцияда нутқ сўзлаб.

Гутерриш сунъий интеллект инсон салоҳиятини ошириши, бироқ унинг ўрнини босиши керак эмаслигини ва технология ҳамма учун хавфсиз бўлиши кераклигини таъкидлади, деб хабар берди tass.ru.