Унда бобуршунос олимлар, Ўзбекистоннинг Испания-Португалия, Жанубий Корея, Германия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркия, Таиланд, Австрия, Қувайт, Польша, Малайзия, Белоруссия, Бангладеш, Россия Федерациясидаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда эканлиги, кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солгани, ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан жой олгани ҳақида гапириб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори М.Мусаев Бобур ҳамиша эл-юрт, халқ учун масъулиятни ҳис этиб келгани, тақдир иродаси билан Қобулда тахтга чиқганлиги, Ҳиндистонда буюк Бобурийлар империясига асос солганлигини ва бобурийлар тарихи ҳинд халқлари тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга эканлигини таъкидлади.
Мулоқот давомида Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг “Шарқнома” журнали бош муҳаррири Ҳакимжон Зокиров, Исроилдаги ватандош Полина Хаимова ва хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг Заҳириддин Муҳаммад Бобурни эътироф этувчи маърузалари тингланди.
Мансур Мусаев,
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи,
сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)