Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Н.Ж.нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, унинг қўл сумкаси ичида 5 дона ўрамда “гашиш” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.
Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, оғирлиги 4 кг 981 граммни ташкил қилувчи мазкур моддалар “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.