Бу ҳақда республика Бош прокуратураси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

“Вайроналарни тозалаш чоғида 3 кишининг жасади топилди, 24 киши турли тан жароҳатлари олди”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бокудаги мебель цехларидан бирида ёнғин билан бирга портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Ёнғинни ўчириш ишлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради tass.ru.