Мазкур протоколлар Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан, зарур бўлганда, соғлиқни сақлашнинг бошқа йўналиши мутахассисларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқилган.
Янги МКП — бу аёлларнинг ҳомиладорлик пайтида улар саломатлигида пайдо бўладиган аномал маткадан қон кетиш, туғиш индукцияси (стимуляция) зарурати, маткадан ташқарида ҳомила пайдо бўлиш, ҳомиладорлик вақтида юрак-қон томир касаллигига дучор бўлиш (ташхислаш, даволаш) каби ва бошқа турли муаммолар пайдо бўлганида шифокорнинг аниқ ҳаракат режаси бўлиб хизмат қилади.
Протоколларни жорий этишнинг энг муҳим вазифаси — бу турли босқичдаги барча даволаш-профилактик муассасаларида беморларни замонавий илмий исботлар асосида адекват даволашни таъминлашдир.
Ҳар бир МКПда муаммолар (этимология)нинг келиб чиқишини, унинг оғирлигини (патогенез)касаллик кечишининг клиник картинасини, уни аниқлаш (ташхислаш)нинг алгоритмини, шунингдек, текширув олиб боришни, бемор соғлиги ва унинг касалланишининг бошланиши ҳақида маълумотлар тўпламини батафсил тасвирлаш акс этган.
Пртоколларга аниқ амал қилиш самарасиз даволаш усулларини қўллашни ва хавфли дори воситаларидан фойдаланишни камайтиришга хизмат қилади.
Ҳар бир протокол, шунингдек, даволаш алгоритми жадвалини ўз ичига олади. Бу ерда энг муҳим ҳолат сифатида энг зарур дориларни ҳам минимал сонини буюриш саналади. Яна бир муҳим жиҳати — фақат нотижорий дори воситаларидан фойдаланишдир.
Шуни ҳам таъкидлаймизки, МКПнинг таркибига яна “Тиббий ёрдам сифатининг баҳолаш мезонлари” ҳам киради. Бу шифокор мавжуд протокол қоидасига қанчалик даражада амал қилишини таҳлил ҳам қила олади.
МКП ҳар бир ўзбекистонликнинг сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини тенглаштиришга чақирилган. Муҳими —мамлакат соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари, ўз билим ва тажрибаларини орттириб, уларга риоя этишлари керак. Бу Протоколлар алгоритмига риоя этишда муҳим.
Бежизга ҳар бир Протокол ҳар 3—4 йилда албатта янгиланмайди. Чунки инсон саломатлиги ҳақида қайғуриш бир жойда туриб қолиши мумкин эмас ва замонавий тиббиёт гуркираб ривожланиб боряпти. Демак МКПга риоя этган ҳолда шифокорлар ҳам ривожланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Клиник протоколлар Ўзбекистон Республикасида Миллий саналади, ҳамда барча даражадаги ва мулкчилик шаклидаги, жумладан, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан ҳам қўлланилади.
МКПнинг барча қоидалари исботланган тиббиётга асосланган, яъни дунёнинг кўпгина мамлакатлари шифокорларининг тиббиёт илмий нашрларида, ЖССТ ҳужжатларида, дунёнинг турли мамлакатлари — Канададан АҚШгача, Европа мамлакатларидан МДҲ мамлакатларигача, хусусан, Россия, Осиё давлатлари Акушерлар ва гинекологлар профиль уюшмаларида қайд этилган маълумотлари ва тажрибаларига таянган. Тасдиқланган протоколлар шунингдек, тиббиёт фанлари докторлари ЖССТ (Грузия) эксперти Тинатин Гагуа ва протоколлар ишлаб чиқиш методологияси бўйича ЮНФПА маслаҳатчиси (Румыния) Михай Хорг иштирокидаги ташқи экспертизадан ҳам ўтган.
Шуни қўшимча қиламизки, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида профилли Миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилиши устида иш олиб бориш 2020 йилдан бошланган. Шу вақтдан бери 20та протокол ишлаб чиқилган. Энди мамлакат акушерлари ва гинекологлари амалий фаолият учун яна 7та қўлланмани қўлга киритди. Улардан биринчи 5та МКП — гинекология соҳасига оид.
МКП, ҳужжатларда кўрсатилишича, асосий ва энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича тузилади, ва улар исботланган тиббиётга асосланган бўлиб, халқаро стандартлар билан уйғунлашган.
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.