Кальций етишмаслиги суяклар мўртлашишига олиб келади. Уйқусизлик, кўп терлаш, юрак уришининг бузилиши, тирноқлар мўртлиги, оёқ-қўллар увишиши, тез-тез ва кучли бош айланиши, соч тўкилиши, мушак ва бўғимларда оғриқлар, болаларда бўй ўсишининг секинлашуви, тажанглик, тирноқлар, тишлар ва сочлар заифлиги ҳам кальций етишмовчилиги аломати бўлиши мумкин.
Кунлик таомномада сут маҳсулотлари (творог, йогурт, кефир, пишлоқ, қатиқ, сузма) бўлиши мақсадга мувофиқ. Денгиз маҳсулотлари, карам, салат барги, сельдерей, петрушка, кунжут уруғи, ёнғоқлар таркибида ҳам кальций кўп.
Организм ушбу элементни ўзлаштиришида Д витаминининг ўрни беқиёс. Унинг энг кўп манбаи эса қуёш нурларида. Айни сабабдан қуёш чиққандан бошлаб соат 11:00 гача ва 17:00 дан кейин очиқ ҳавода сайр этиш тавсия этилади