Қайд этилишича, сўнгги пайтларда Туркияда яшаш (икамет изни) ва меҳнат қилиш рухсатномалари (çалışма изни)ни расмийлаштириш, мамлакатга кириш тақиқини бекор қилиш ҳамда жарималарни тўлаш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кескин ортмоқда.
Кўп ҳолларда консалтинг фирмалари (данışманлıк şиркетлери) юқоридаги масалаларни ҳал қилишга ваъда бериб, юртдошларимизнинг катта миқдордаги пулларини алдов йўли билан ўзлаштирмоқда. Эътиборга молик жиҳати шундаки, жабрланувчилар ушбу шахслар билан ёзма шартнома ёки ҳужжатлаштирилган келишувлар тузмаганликлари боис, қонуний тартибда ўз маблағларини қайтариб ололмаяпти, — дейилади хабарда.
Энг хавотирли жиҳатлардан бири — айрим фирибгарларнинг илгари Туркиядан депортация қилинган ва кириш тақиқи қўйилган Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатнинг қалбаки паспортлари орқали мамлакатга олиб киришга уриниш ҳолатларидир. Бу эса ўз ўрнида юртдошларимизни мураккаб ва жиноий жавобгарликка олиб келадиган вазиятларга солмоқда.
Шунингдек, айрим шахслар “ГÖÇ идораси (Миграция хизмати)даги жаримангизни ўрнингизга тўлаб берамиз“ деган ваъдалар билан пулларни ўзлаштириш ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Улар жабрланувчиларни “ўзингиз борсангиз ушланиб қоласиз“ деган ёлғонлар билан қўрқитиб, уларни маблағларини ўзлаштирмоқда.
Бош консулхона фуқаролардан ноқонуний ва ишончсиз воситачилардан огоҳ бўлишни сўраб, ҳар қандай ҳуқуқий масалаларда фақат расмий идораларга мурожаат қилишга чақиради.