Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Бўстонлиқ тумани “Қўшқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони вилоят туризм ва спорт бош бошқармасига халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган велошоссе спорт иншоотини қуриш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Шунингдек, Давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун тегишли ташкилот билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузилади.