Қайд этилишича, иш ҳафтаси давомида 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача бўлади.

Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қайд этилади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда: ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +36...+39 даража, кечаси +21...+24 даража бўлади.