Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — Булунғур тумани ҳудудига хос бўлган “Булунғур кулчатойи”, “Булунғур картошкаси” ҳамда “Булунғур помидори” маҳсулотларининг тарихий шаклланиши, маҳаллий анъана ва урф-одатлар билан узвий боғлиқлиги, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, мазкур маҳсулотларнинг ҳудуд билан чамбарчас алоқадорлигини чуқур ўрганишдан иборат бўлди.

Сайёр ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу маҳсулотларни географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни шакллантириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Қайд этилишича, мазкур маҳсулотларнинг ҳуқуқий муҳофазага олиниши ҳудуд брендини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.