Унга кўра, Бухородаги табиий офатдан талофат кўрган 116 нафар иссиқхона эгаларига вилоят ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида, истисно тариқасида:

уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун 18 фоиздан ошмаган ставкада, 2 йилгача бўлган муддатга жами 71,6 млрд сўм миқдорда тижорат банклари кредитлари ажратилади;

ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади;

кредитлар таъминотининг 50 фоизи Жамғарма кафиллиги ва қолган қисми суғурта ташкилотларининг суғурта полиси асосида амалга оширилади.