Бухоро вилояти умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида бугун, 11 январь кунидан анъанавий тарзда ўқиш бошланган эди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, Бухородаги барча таълим муассасаларида ўқиш 16 январь кунидан бошланиши белгиланди.

Шунингдек, мактабгача таълим масканлари ҳам ўз ишини 16 январь кунидан бошлайди.