2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида бу соҳани келгусида янада ривожлантириш кўзда тутилган.

Чунончи:

- пойтахтда амалга оширилаётган юқори технологик операциялар вилоят ва туман даражасида амалга оширилади;

- бунинг учун бюджетдан 600 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 100 мингдан зиёд беморларда вилоятнинг ўзида юқори технологик операциялар бажарилади.

Мисол учун, ўтган йили Тошкентда 229 нафар беморда буйрак трансплантацияси амалга оширилган бўлса, Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида бундай имкониятдан 30 киши баҳраманд бўлди.

Жорий йилда барча вилоятларда бундай операцияларни ўтказиш йўлга қўйилади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.