Жамоа раҳбари Стю Понднинг сўзларига кўра, бу биринчи топилмадан сўнг оролда 142 йилдан сўнг аниқланган анкилозаврнинг иккинчи тури. Динозаврнинг янги тури профессор Пол Баррет шарафига Vectipelta barretti деб номланди.

Мазкур динозавр бўйини ва умуртқасининг ўзига хос тузилиши билан бошқа турлардан фарқ қилган. Олимлар ушбу тур орол ҳудудида 125 миллион йил аввал, эрта бўр даврида яшаганлигини аниқлашди, деб хабар беради tass.ru.