Қарор лойиҳасида мамлакат ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг вақтинчалик рўйхати келтирилган.
Унга кўра, рўйхатга Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қўшбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Пскем аҳоли пунктлари;
Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх туманидаги Сўх-Ушъяр, Сарикайда, Димерсат, Янгиариқ, Равон, Шайхаталан, Мальмут, Дивайрам, Лимбур, Туль, Калача, Газноу, Кизилкияк, Чашма, Фарғона туманидаги Шоҳимардон, Иордан, Ак-кия, Курганча, Оқсу, Кўккўл, Шоланг, Дашлоқ, Дутоба аҳоли пунктлари киритилмоқда.
Ҳужжат лойиҳаси билан тўлиқ қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 17-санасига қадар давом этади.