Жорий йилнинг 10 январь куни Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ ҳудудидаги 3-4 айвонлар ён томони ва 5-6 айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёғганлиги сабабли, оғирликни кўтара олмай қулаб  тушган. 

Шу ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинди. Ушбу савдо дўконлари бозор маъмурияти билан ҳамкорликда вақтинчалик ёпилди. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Пойтахт ИИБ фуқаролардан қор қалин ёғгани сабабли мустаҳкам бўлмаган тўсинлар, соябонлар ва бошқа мосламалар остида юрмасликни сўраган.