Филиалга 2024/2025-ўқув йили бошлангунга қадар М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети билан биргаликда филиал профессор-ўқитувчиларининг таркиби юқори малакали, жумладан, 40 фоиз М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети профессор-ўқитувчилари билан тўлдирилишини, кутубхона фондини замонавий адабиётлар билан шакллантиришни таъминлаш вазифаси белгиланганади.

Лойиҳага кўра:

- филиалга қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;

- филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисмини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли талаба бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни Филиал маблағлари ҳисобидан бепул ўқишга қабул қилиш учун ажратади;

- кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;

- абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Филиал ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Филиал томонидан белгиланадиган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади;

- битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги Университет дипломи берилади.

Филиал таълим фаолиятини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида ўз ҳисобидан ижара шартномаси асосида юритиши белгиланади.