Кўпчиликда соғайиш жараёнида бу сезги қайтади, аммо тахминан ҳар бешинчи киши яна бир ёки икки ой давомида ҳид билиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Олимлар бунга қарши чора топишга ҳаракат қилмоқда, шунингдек, “ҳид билишни қайтариш” учун махсус усулни ишлаб чиқмоқда. Аниқланишича, ҳид ва таъм билиш сезгисининг бузилиши унчалик ҳам зарарсиз эмас.

Нейронлар ҳиди

Вирусли инфекцияларда ҳид билишни йўқотиш табиий. SARS-CoV-2ан ташқари риновирус, грипп ва Эпштейна — Барр вируслари ҳам ҳид билиш сезгисини йўқотишга қодир.

Шунинг учун олимлар, бошқа вируслар қўзғатган ҳид билиш сезгиси билан боғлиқ касалликларни даволашда яхши самара кўрсатган дориларни кўриб чиқди. Тизимли ва маҳаллий стероидлар, яллиғланишга қарши бурун спрейи, натрий цитрат ва стероид бўлмаган препаратлар — витаминлар ва антиоксидантлар шулар жумласидандир.

Европалик олимларнинг Белгиядаги учта университет шифохоналарида ўтказган катта тадкикоти шуни кўрсатдики, натрий цитрат ва машқлар COVID-19 билан боғлиқ ҳид билмаслик ҳолатида энг самарали ҳисобланади, аммо бурун спрейи ва бурунни ювиш ёрдам бермайди. Олимларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясида ҳид билиш сезгисининг тўлиқ йўқолиши алоҳида аҳамиятга эга.

Натрий цитрат грипп вируси келтириб чиқарадиган сезги йўқолишини даволашда яхши натижа бериши исботланган. Олимларнинг таъкидлашича, ҳиднинг йўқолиши ҳидни ҳис қилиш учун масъул бўлган нейронларнинг микро муҳит ҳужайраларида, вирусли инфекция пайтида калций микротромби ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Натрий цитрат — томирлардаги калций микрокристалларини эритиб, уларни бурундаги балғамдан чиқариб юборади ва томирлар тикланади.

Ҳид билиш машқлари

Коронавирус таъсирида бўлган сезгини тиклаш учун шифокорлар ҳидлашни машқ қилишни маслаҳат беришади ва қайтадан ҳидларни фарқлашни ўргатишади. Оториноларингологик клиникаларда ҳид сезгисининг бузилиши шу тарзда даволанади.

Европа Иттифоқи олимлари Дрезден Техник университетида инфекция туфайли ҳидни тўлиқ ёки қисман йўқотган 153 беморни синовдан ўтказди. Беморлар бир неча ой давомида кунига икки марта камида тўртта ҳиднинг ҳар бирини 15 сониядан ҳидлашди ва уларнинг атрини эслашга ҳаракат қилишди.
Ўқув тўпламида битта компонентли атирлар — масалан, анис, атиргул, чиннигуллар, лимон, лаванда, асал, қулупнай, эвкалипт ва шоколад мавжуд эди.
Олимлар ҳидларга нисбатан сезгирликни тадқиқот бошланганда ва олти ойлик машғулотдан сўнг миқдорий жиҳатдан баҳолади ва кейин уни назорат гуруҳидаги кишилар билан таққослади.

Будай тренинг нейронларнинг занжирлари томонидан ҳосил қилинган ҳид билиш йўлларини тиклашга туртки бериши аниқланди. Мазкур усул катта ёш гуруҳи ва ҳиднинг оғир бузилиши бўлган беморлар орасида энг самарали эканлиги исботланди.

Психологик муаммолар

Яқинда инглиз олимлари узоқ вақт ҳид билиш сезгисининг йўқолиши стресс ва ҳатто руҳий касалликларга олиб келиши мумкинлигини исботлади. Тадқиқотда AbScent хайрия ташкилоти, Британия қулоқ, томоқ, бурун жарроҳлиги жамияти ва Британия ринологик жамияти томонидан ташкил этилган   Facebook COVID-19 Smell and Taste Loss   гуруҳининг тўққиз мингга яқин аъзоси иштирок этди.

Дастлаб барча иштирокчиларнинг ижтимоий тармоқдаги хабарлари ва шарҳлари таҳлил қилинди, сўнгра улардан шахсий тажрибаларини ёзиб беришлари сўралди.

Ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши СOVID-19 билан касалланган одамларнинг ҳаёт сифати ва руҳий хотиржамлигига катта таъсир кўрсатди.
Кўпчилик ҳид ва таъмни англаш ва талқин қилишда қийналаётгани ҳақида хабар ёзган. Улар учун энг оғири — таниш ҳиссиётларнинг йўқ бўлиб кетиши ҳақиқати бўлди. Одамлар ҳаётини тубдан ўзгартирган “кўринмас касаллик” ҳолатини таърифлади.

Кўпчилик таъкидлаганидек, ҳид ва таъм сезгиси йўқолганда нима бўлишини тушунтириш қийин. Кези келганда тиббиёт ҳам ёрдам бермади.
Озиқ-овқатга нисбатан бефарқлик пайдо бўлди, натижада баъзилар жуда кўп вазн йўқотди, бошқалари эса, аксинча, зарарли озиқ-овқатга таянишни бошлади.
Биргаликда овқатланиш кунлик муҳим маросим ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш омили бўлгани учун, баъзилари оиласи ва дўстлари билан муаммоларга дуч келишди.

Ҳид одамни атроф-муҳит, бошқа одамлар ва ўз танаси билан боғлайдиган асосий ҳиссиётлардан биридир. Тадқиқот муаллифлари ҳид ва таъм билиш сезгиси бузилган барча беморларда ёлғизлик, ижтимоий ва шахсий яккаланиш ҳамда атрофда содир бўлаётган нарсаларнинг ҳақиқат эмаслиги ҳисси пайдо бўлганини аниқлади. Одамлар оламга ташқаридан қараб тургандай туюлди.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, тутун ва бошқа токсик ҳидларни билмаслик хавфли вазиятни ўтказиб юбориши мумкин. Бунинг оқибати эса яхши бўлмаслиги барчага маълум.