Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда давлат университетини қуриш учун ер майдонлари ажратилгунга қадар лойиҳалаштириш ишларини олиб боришга рухсат берилди.
Ҳужжатга кўра:
- вилоятнинг Тошкент тумани “Халимкўп” МФЙ хўжалиги харитасининг “Кўктерак Хосилот Файз” массиви ҳудудидаги 272-сонли контурида жойлашган 1,40 гектар ва Зангиота тумани “Фаробий” МФЙ қишлоқ хўжалиги харитасининг Назарбек массиви ҳудудидаги 204-сонли контурида жойлашган 1,5 гектарда умумий ўрта таълим мактабларини;
- Нурафшон шаҳар “Дегантепа” МФЙ Нурафшон шаҳар бош режасига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги харитасининг 451, 452, 463, 464, 469, 470-контурлардаги “Nurafshon Business City” чегарасига туташ ҳудудда жойлашган 6,2 гектар ер майдонида давлат университети қурилишига ер майдонлари ажратилгунга қадар лойиҳалаш ишларини олиб бориш учун тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришга рухсат берилди.
Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли ҳужжатни имзолади.