Маълумки, ҳар бир давлат сайловларининг адолатли ва холисона ўтишига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу жараёнларнинг қонуний ва шаффоф кечишига қараб, мамлакатга баҳо берилади. Охирги йилларда юртдошларимизнинг сиёсий онги ва маданияти ошиб бораётгани, уларнинг мамлакатимиз тақдирига бефарқ эмасликлари кузатилмоқда. Шундай экан, фуқароларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам иштирок этиб, конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, ўз танловларини амалга оширишларига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Сайлов бу фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларини ифода этувчи муҳим омилдир. Сайловлар замонавий демократиянинг асосий механизми, халқ суверенитети намоён бўлишининг асосий шакли ҳисобланиб, жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифодалаш учун ҳам муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилади. Умумий сайловлар ҳар бир фуқаронинг уларда иштирок этиш ҳуқуқини бериб, ҳокимият тизимига таъсир кучини амалга оширишга имкон беради: халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда, ҳукуматни сақлаб қолиш ёки ўзгартиришни кўзда тутади.
Сайловлар – замонавий сиёсатнинг энг муҳим таркибий қисмидир. Улар фуқароларнинг сиёсий иродасини маълум қоидаларга кўра (сайлов тизимига мувофиқ) ифодалаш орқали давлат ва бошқарув органларини шакллантириш қобилиятини ифодалайди. Сайловлар натижасида сайланган номзодларга ваколатлар берилади.
Сайловлар овоз бериш деган тушунча билан боғлиқ. Бироқ бу тушунчалар яқинлигига қарамай, уларнинг аҳамиятли фарқи бор. Сайловлар, одатда, Конституция ва бошқа қонунларда мустаҳкамланган давлат органлари таркибини сайлашнинг нисбатан мунтазам, даврий жараёни сифатида тушунилади. Овоз бериш ҳар доим ҳам сайлов билан боғлиқ эмас. Шунингдек, бевосита демократиянинг турли шаклларида: референдумларда, сўровларда, йиғилишларда, жамоавий қарорлар қабул қилишда ва бошқаларда ҳам қўлланади.
Замонавий демократия шароитида сайловлар уларнинг асосий механизми, халқ суверенитети намоён бўлишининг асосий шакли, унинг ҳокимият манбаи сифатидаги сиёсий роли ҳисобланади. Улар ҳокимиятдаги турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифодалаш учун ҳам муҳим канал бўлиб хизмат қилади. Умумий сайловлар ҳар бир фуқаронинг уларда иштирок этиш ҳуқуқини кўзда тутади.
Сайловлар давлатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида тез-тез учрайдиган, ҳукуматнинг турли институтлари: парламент, президент, вакиллик ва федерация субъектлари, ижро этувчи органларига, маҳаллий ҳокимият органларига нисбатан қўлланади. Сайловнинг турли шакллари фуқароларнинг сиёсий фаоллигини намоён этиши, давлат ва жамоат ишларига таъсир кўрсатиши учун жуда кенг имкониятлар очади.
Бахтиёр МАҲКАМОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари университети ректори