Номлари юқорида қайд этилган ташкилотлар ходимлари томонидан узоқ муддатга кетиб, террорчилик ташкилоти таъсирига тушган шахсларни аниқлаш бўйича олиб борилаётган тезкор-суриштирувлар давомида, жорий йил 18 февралда «Новосибирск-Тошкент» йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, Қашқадарё вилояти, Дехқонобод туманида рўйхатда турувчи 25 яшар фуқаро билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат давомида у Россия Федерациясида ишлаши давомида «Хизбут-таҳрир» террорчилик ташкилотининг таъсирига тушганлиги маълум бўлди.

Унга тегишли бўлган «Vertex» ҳамда «Redmi» русумли уяли телефон аппаратлари текширилганида, хотирасида диний мазмундаги таъқиқланган материалларни сақлаши ва ўзига яқин бўлган танишларига тарқатганлиги аниқланди. Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар беради ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси матбуот хизмати.