Бу бир пайтнинг ўзида Давлат хизматлари марказлари фуқароларнинг мурожаатларига асосан, аҳолини овора қилмай шунча ташкилотлар билан электрон факт хужжатлари алмашишади, дегани. Давлат хизматларини шаффоф тарзда кўрсатиш учун эса интеграция қилинган давлат идоралари бир машина мурватларидек ўз маромида ишлаши талаб этилади. Акс ҳолда фуқаро сарсон бўлиши аниқ. Бироқ...
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 2 минг 656 та қонун бузилиши аниқланган. Бу эса бир чорак давомида ҳар куни ўртача 30 тадан қонунлар бузилганлигидан далолат.
Давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузиш билан боғлиқ энг кўп ҳолатлар —1847 та ҳолат коммунал ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.
Соғлиқни сақлаш муассасалари чорак давомида 370 та муддат бузилишини «қойиллатишган».
Кадастр органлари эса 280 та қонундан четга чиқиш билан сал қуйироқни эгаллаб туришипти, деб хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.