Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ж.Д. туман электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, "Навбаҳор" МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ва автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 544,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.