Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу маълумот мутлақо ёлғон бўлиб, бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмаслигингизни сўраймиз.

Шуни қўшимча қиламизки, айни кунларда аҳоли ва иқтисодий тармоқларини сифатли ва узлуксиз электр энергияси ҳамда табиий газ билан таъминлаш мақсадида энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси иш жараёнида ва ҳужжатнинг лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz га жойлаштирилади ва барчанинг фикр ва таклифлари кўриб чиқилади.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий тармоқ админларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатганлик учун тегишли қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз, дея огоҳлантирмоқда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.