Семинар аввалида давлат бошқаруви, кадрлар сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилган ишлар, танловларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, босқичлари ҳамда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида тушунча берилди.
Эндиликда танловларнинг суҳбат босқичи "Random"(инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали ўтказилиши ҳақида маълум қилинди.