Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, ҳамюртимиз ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ва оғир молиявий аҳволга тушиб қолгани сабабли мамлакатимизнинг Теҳрондаги дипломатик ваколатхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Элчихона ходимлари фуқарони қисқа муддатда Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрдилар.

Хусусан, Эрон расмий идоралари билан ҳамкорликда зарур хорижга чиқиш визаси расмийлаштирилди. Шунингдек, "Zagros Air" авиакомпанияси билан олиб борилган музокаралар натижасида Теҳрон–Тошкент тўғридан-тўғри рейси учун авиачипта имтиёзли шартларда сотиб олинган. Айни дамда фуқаро Ўзбекистонга соғ-саломат қайтиб келган.