Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Парвозларнинг очилиши Ўзбекистон ва Эрон раҳбарияти ўртасида, жорий йил сентябрь ойида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раийсининг мамлакатимизга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар самарасидир.

Хусусан, ташриф давомида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида, бир қатор виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва сайёҳлик оқимини кучайтиришга қаратилган, туризм соҳасида ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

 "Qeshm Air" — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган, 1993 йилда ташкил этилган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.