Меҳмонлар жорий йил 1 ноябрда Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Тошкентдаги доимий ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилоятида амалга оширилган ишларга бағишланган тадбирда иштирок этдилар.
Делегациянинг ташрифи давомида вилоят ҳокими Т.Боболов билан учрашув бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган учрашув чоғида Т.Боболов вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий, географик имкониятлари ҳамда ўзига хос инвестициявий хусусиятлари, қўшни Афғонистон давлати билан фаол ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, томонлар ўзаро қизиқтирган масалаларда фикр алмашиб, ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.
Меҳмонлар вилоятга ташрифи доирасида «Баркарор хаёт» нодавлат нотижорат ташкилоти, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ва бошқа корхоналарга ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишдилар, деб хабар беради Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.