Тадбир аввалида маҳалладан бошланган эзгу ташаббусларни республика миқёсида амалий ва самарали ҳаракатга айлантира олган «Энг намунали хотин-қизлар фаоли» танлови ғолиблари тақдирланди.
Жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш ҳамда илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида «Йил аёли» миллий танлови ўтказиб келинмоқда.
Танлов низомига кўра 35 ёшдан юқори ҳамда ўз йўналиши бўйича фаолият билан узлуксиз шуғулланиб келаётган аёллар, шунингдек, уй бекалари танловда иштирок этишлари мумкин.
Жорий йилда «Йил аёли» танловининг туман (шаҳар) босқичларида 3 014 нафар аёллар иштирок этди. Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида 208 та туман (шаҳар)лардан жами 964 нафар аёллар қатнашиб, улардан 150 нафари Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
«Йил аёли – 2025» да 14 нафар аёллар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирландилар:
- «Йилнинг энг ватанпарвар аёли» — Қайимова Нигорахон Исмоиловна — Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари – хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи
- «Йилнинг энг фаол олима аёли»—
Муҳитдинова Камола Алишеровна — Иқтисод фанлари доктори, Марказий банк амбассадори - «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли»— Рахмонова Дилфуза Тожиддиновна — Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети таъсисчиси, «Зарплика» Квашинг бўлими ишлаб чиқариш маркази раҳбари
- « Йилнниг энг илғор тадбиркор аёли»— Ўлмасова Раънохон Номоновна — Бешариқ туманидаги «Турист Агро» МЧЖ бошқарувчиси
- «Йилнинг энг яхши ижодкор аёли»— Жўраева Дилобар Саидуллаевна — Республика маънавият ва маърифат маркази Олот тумани бўлими раҳбари
- «Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли»— Содиқова Муқаддасхон Абдумаликовна — Избоскан туманидаги «SАМ bright line» оилавий корхонаси раҳбари
- «Йилнинг энг яхши уй бекаси»— Алимова Бўстон Ўринбековна — Янгийўл тумани «Гулистон» маҳалласи уй бекаси
- «Йилнинг энг фаол маънавий-маърифий тарғиботчиси»— Файзиева Шоира Аюбовна — Гулистон давлат университети Педагогика ва психология кафедраси доценти, оила психологи
- «Йилнинг энг жонкуяр устози»— Айимбетова Калжан Жоллибаевна — Кўнғирот туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори
- «Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси»— Пардаева Дилбар Абдувна — Жиззах «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернати уйи директори
- «Йилнинг энг яхши бошқарувчиси»— Рангова Рамиля Рифкатовна — Навоий тоғ-кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти «Шимолий кон» бошқармаси Марказий физик-кимёвий лабораторияси микробиология гуруҳи раҳбари
- «Хотин-қизлар фаолиятини энг кўп тарғиб этган ОАВ вакили» —Усманова Назокат Шавкатовна — Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Маънавият ва маърифат бўлими мудири
- «Ижтимоий ташаббуслар етакчиси»— Қутлимуротова Дилафруз Султанмуратовна — Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
- «Матонатли аёл»— Сидикова Нигора Вохидовна — 2025 йилнинг 10–13 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган В Параосиё ўйинларида 8 та олтин медалини қўлга киритган Хусния Олимжонованинг онаси.