Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти ходимлари 2021 йил 18 октябрдан 27 октябргача Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Санкт-Петербург Давлат ёнғинга қарши хизмати университетида қўшимча касбий таълим дастури доирасида таҳсил олдилар. Машғулотлар икки йўналиш бўйича олиб борилди: «Суд ёнғин-техник экспертизаси объектларини ўрганишда ёниш сабабларини аниқлаш ва таснифлаш» ва «Суд ёнғин-техник экспертиза объектларини ўрганишда рентген фазали таҳлил».
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Санкт-Петербург Давлат ёнғинга қарши хизмати университети ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида ўтказилди, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжат 2021 йил октябрь ойи бошида имзоланган.