Авиакомпания томонидан Дубай – Самарқанд – Дубай йўналишида парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Ушбу йўналишда мунтзам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиши билан ҳам аҳамиятлидир, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистон ва БАА ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳар икки томондан ҳафтасига жами 13 тани ташкил этмоқда.

Парвозлар ҳар икки мамлакатнинг тайинланган авиакомпаниялари Uzbekistan airways, Fly Dubai, Air Arabia томонидан бажарилмоқда.