Тадбирда “Олтинкўлтумангаз” бўлими ходимлари М.А. ва Ж.М.лар фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг “Садда” МФЙ ҳудудидаги хонадонини юқори босимли ер усти газ тармоғига улаб бериш масаласини танишлари ёрдамида ҳал қилиб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.