Унда Сенат аъзолари, малакали тренерлар, парламент юқори палатаси девони масъул ходимлари иштирок этди.
Онлайн семинарда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тўғрисида сўз юритилди.
Жумладан, унга мувофиқ жамиятдаги барча соҳаларини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бу эса ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш мақсадларига хизмат қилади.
Семинарда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро умумэътироф этилган нормалар ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу йўналишдаги масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, “Гендер тенглиги инсон хуқуқларининг ажралмас кўрсаткичи сифатида”, “Гендер тенглигини таъминлашда халқаро ва миллий амалиёт”, “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзуларида онлайн маърузалар тингланди.