Музлик бўлган жой дунёдаги энг йирик олтин рудаси Витватерсранд конида топилган. У Жанубий Африка пойтахти Йоханнесбургнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Олимлар музликларга ўхшаш тош намуналарини олишди ва унинг таркибидаги турли изотоплар сонини солиштиришди.

Узоқ вақт давомида геологлар сайёрамиз тарихидаги биринчи глобал музлик даври тахминан 720-630 миллион йил олдин, неопротерозой эрасининг иккинчи юзага келган деб ҳисоблашган. Тахминларга кўра, криоген деб аталадиган бу даврда экваториал ҳудудларни ҳисобга олмаганда, Ернинг бутун юзаси ўн миллионлаб йиллар давомида камида икки марта муз билан қопланган.

Янги далиллар шуни кўрсатадики, Ер тахминан 2,9 миллиард йил олдин глобал ёки жуда муҳим музлик даврини бошидан кечирган. Бу музлик даври қанча давом этгани, шунингдек, унинг бошланиши ва тугаши сабаблари геологлар учун ҳали-ҳамон жумбоқлигича қолмоқда.

Тадқиқотчилар кашф этган жинслар 2,9 миллиард йил олдин Ерда глобал ёки қисман музлаш содир бўлганлигини кўрсатиши мумкин, бунда сайёра юзасининг ҳамма қисми эмас, балки баъзи жойлари муз билан қопланган, деб хабар беради tass.ru.