Воқеа Вадорада шаҳри яқинида содир бўлган. Бир гуруҳ мактаб ўқувчилари Харни кўлида сайр қилишаётган эди. Қайиқ ҳаракатланаётган чоғда ағдарилиб кетган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотларига кўра, ҳодиса вақтида қайиқда 34 киши, жумладан, 27 нафар бола бўлган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Ҳодиса қурбонлари сони 16 нафарга етди, улардан 14 нафари мактаб ўқувчиси ва 2 нафари ўқитувчи. Камида 10 нафар ўқувчи қутқариб олинди.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва Гужарат бош вазири Бхупендра Патель қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Марказий ва минтақавий ҳукумат уларга жами 600 минг рупий (7,2 минг доллар) миқдорида товон пули эълон қилди, деб хабар беради tass.ru.