3 ноябрь, шанба куни кечқурун қоплон уйга кириб, хонадоннинг олти аъзосига ҳужум қилди. Оила ҳайвонни хоналардан бирида тезда қамаб қўйишга муваффақ бўлди. Полиция, ўрмон хўжалиги ходимлари ва қутқарувчилар тез орада воқеа жойига етиб келишди, ҳайвонни зарарсизлантиришди ва уни бинодан олиб чиқишди.
Барча жабрланувчилар шошилинч шифохонага ётқизилди. Улардан уч нафари оғир жароҳат олди, деб хабар берди mir24.tv.
Ушбу воқеадан бир кун олдин яқин атрофдаги ўрмонда қоплон ҳужуми оқибатида бир киши жароҳат олганди. Times of India газетасининг хабар беришича, бу ҳайвон ўша ҳайвонми ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда.