«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали раҳбари Шавкатжон Атаханов Янги Наманган туманининг «Абу Райҳон Беруний» маҳалласига борди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда у ердаги кўп қаватли уйларда яшовчи хонадонлар кўздан кечирилди. 

МФЙнинг Ислом Каримов кўчасида 13 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, 520 нафар киши истиқомат қилади. Уларни табиий газ билан таъминловчи газ тақсимлаш пунктлари қайта созланди ва бир маромга келтирилди, ҳолат эса доимий назоратда турибди.

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали ахборот хизматининг ёзишича, истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва газ жиҳозларини қаровсиз қолдирмаслик зарурлиги бўйича ҳам тушунтирилди.