Филиал самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича "Йўл харитаси" ҳам тасдиқланди. Мазкур филиалда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш" соҳа мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш бакалавриатининг уч йиллик дастури бўйича диплом берилган ҳолда амалга оширилади. Филиалда "Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мутахассислиги бўйича олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар ҳам қайта тайёрланади. Бу филиал бакалавриатига қабул квотаси йиллига 255 кишилик, 6 ойлик курсга эса 50 кишини ташкил этадиган ҳамда ўқиш давлат грантлари асосида амалга оширилади.
Филиал дипломи ички ишлар органларига ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, " лейтенат" махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади. Бакалавриант дастури бўйича филиалда қабул танлов асосида амалга оширилади. Қомусий олим, улуғ аждодимиз Абу Наср Форобий "Таълим, деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш тарбия эса шу халқлар ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касб-ҳунар фазилатларини бирлаштириш деган сўздир", деган эди. Ихтисослаштирилган филиал ҳаётига назар солар эканмиз, Шарқнинг ўзига хос сирли ва нозик жиҳатлари борлиги ўзимиз ва таълим олаётган талабалар учун янгилик эмасдек туюлади.
Аслида, таълим илдизи минг-минг йиллар давомида юртимизда ўз исботини топган ва тан олинган ҳақиқатга айланган. Шу боис ҳам, Шарқ маданияти ва маънавиятига ғарбнинг ҳар қандай янгилиги "юлдуз" бўлолмайди, аммо бир-биридан ўрганиш, яхши жиҳатларни бир-биридан андоза олиши бор гап. Муаммонинг ана шу жиҳатларини инобатга олганда, дунёдаги ривожланган мамлакатлар таълим тизимидан андоза олиб, уни ўзимизнинг олий қадриятларимиз билан бойитиб, амалда тадбиқ этиш катта самарали иш эканлигини ҳам унутмаймиз. Хулосаларга кўра, ихғисослаштирилган филиалимиз ҳаётида бир саоатлик дарс, гўё бутун бир маънавият сабоғи дейиш мумкин.
Даргоҳда мустақил таълим, спорт машғулотлари, хорижий тилларни ўқитиш, халқаро ҳамкорлик ишлари ва маданият ва маърифат тадбирлари, назария ва амалиёт уйғунлиги, шунингдек, амалий машғулотлар доимий олиб борилади. Дарвоқе, жамиятда адолат биринчи ўринда туриши керак. Чунки бу нарса таълим ва тарбиядир. Агар биз муҳит шароитини ва тарбияни, шундай таълим масканларини янада кўпайтирсак, ҳар қандай характерни таркиб топтиришимиз мумкин. Олам сирларини ўрганган донишмандларимиз фикрича Американи қайта кашф этиш шарт эмас, барчаси очиқ-ойдин баён этилган. Мадомики, педагогика учун биринчи илм эмас, маънавият ҳам, таълим ҳам эмас, балки тарбия муҳим эканлиги ўз исботини топмоқда.
Зеро, фақат тарбияли бола аъло ўқиши, ватанпарвар сифатида шаклланиши, қонунларга риоя этиши, ўз мамлакати тараққиётига жонкуяр сифатида фаолият юритиши каби хислатларга эга бўлади. Миллат улуғлиги ёш авлод таълим-тарбиясида мана шундай ўқув даргоҳлари мисолида янада ўз нуфузини ошириб боради. Ақлий камолоти ва ахлоқий баркамоллиги биз ҳуқуқшунослар учун ҳам олий мақсаддир. Инсоннинг нодир бахти ҳам шундаки, ҳаётда ўзи севган иши машғул бўлиши керак.
Маъмура Алланазарова,
Тошкент давлат юридик университети
Ихтисослаштирилган филиали ўқитувчиси