Кейинги йилларда бизнес соҳасида залворли китобга жо бўлгулик ўзгаришлар юз берди. Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шарти кўп тармоқли иқтисодиётни ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитлари вужудга келишидан иборатлиги учун хусусийлаштиришга ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириб, илдизини бақувват қилишда бозор муҳитини юзага келтиришнинг асосий омили кичик бизнесни ривожлантиришдир. Оилавий бизнес эса мана шу бош омилнинг йўналишларидан бири.
Оилавий бизнес нафақат оила, балки жа-мият ва давлат учун ҳам бирдек манфаатли. Боиси, ҳар бир оила ўзи юқори даражада фойда олиш билан бирга жамият учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва хизмат турларини кўпайтиради. Мамлакат учун янги бозорлар вужудга келтиради, аҳолини иш билан банд қилишга ҳисса қўшади, бошқа ташкилот ва оилаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматлар истеъмолчиси ҳам-да фойдаланувчиси сифатида юзага чиқади. Муайян турдаги солиқларни тўлаб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиради. Ушбу вазифаларни бажариш давомида етти-саккиз йилда мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес ва хусусий тармоқ кўлами ҳамда ҳажми салмоқли даражада ўсди. Оилавий бизнес билан шуғулланаётган оилалар сони ва шунга мос равишда унинг ялпи ички маҳсулотдаги улу-ши ортиб бормоқда.
Бир неча асрдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, касбни, ҳунарни сулолавий занжирга боғлаган, ўзига хос тарих яратаётган оилалар оилавий бизнес бошлаш ниятидагилар учун чина-кам ҳаётий намуна бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, улар иқтисодиётимизга, бундан ташқари, туризм ривожига баҳоли қудрат ҳисса қўшади. Бу маънавий мерос маҳаллий жамоалар ва анъанавий билим эгаларининг эҳтиёжлари учун сақлаб қо-линган, мослаштирилган ҳамда ҳаётнинг турли соҳаларини ривожлантиришда муай ян қийматга эга.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида кабобпазларнинг бутун бир сулоласи фаолият юритади. Уларнинг аждоди амирлар давридан бери шу ҳунар билан шуғулланиб келади.
2023 йил 29 майда Ғиждувон кабобига географик кўрсаткич мақоми берилган. Тадбиркорлик соҳасини табиий равишда тарғиб қилаётгани учун ҳам бу ажойиб сулола ва-киллари билан суҳбатлашишни ният қилдик.
Ишбилармонликнинг «ғиждувонча» топилмаси
Ғиждувондаги донғи кетган кабобпаз оиланинг тўртинчи авлоди Хайрулло бобо билан ўтган нақд икки соатлик дилкаш гу-рунгдан сўнг ўзим учун қуйидаги хулосани кашф этдим: оилавий ижтимоийлашув жа-раёнида фарзандлар ота-онасидан нафақат генетик қобилият, балки социал муҳитда муттасил ривожланиш учун зарур бўлади-ган қатор ижтимоий-психологик хусусият-ларни, муносабат ўрнатиш намуналарини, ўзига хос ишбилармонлик услубини ҳам ўзлаштирар экан.
Соддароқ тушунтирсак, салкам икки аср-лик тарихга эга кабобнинг таъмидан баҳра-манд бўлишни истаган ҳар бир одамни кулиб кутиб оладиган, хўранда хоҳ яқин қўшни бўл-син, хоҳ чет эллик меҳмон, бир хил муомала қиладиган Хайрулло бобонинг ундан олдинги ва кейинги авлодларининг муносабат ўрнатиш усуллари ҳам худди шундай: дастлаб меҳ-монларга пешвоз чиқади, сўнг уларнинг кўз олдида кабоб пиширади, сихдан ажратиб дас-турхонга тортади ва хўранда билан бирга ўзи ҳам тановул қилиб, кабобнинг сирли мазаси устида енгил баҳслашади. Ўтган-кетган гап-лардан чақчақлашиб, бир муддат меҳмонни дунё ташвишларидан «озод» этади. Оиланинг ушбу ички тадбиркорлик маданияти, «ғижду-вонча» топилмаси мерос бўлиб ўтишини илк бор кўрганим учун ҳайратимни яширолмадим.
— Ҳамма шундай: сиз каби ҳайратлана-ди, лекин бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Келганлар бу тарзда кутиб олиш сизнинг «ташриф қоғозингиз», дейди. Қайдам, бўлса бордир, аммо бундан ҳеч бир манфаат кўз-ланмайди. Атай кимнингдир кўнглини овлаб, чўнтакни қаппайтиришни ният қилмаймиз. Шунчаки бу қонимизда бор, ҳар хил одам билан турли мавзуда гаплашишни истаймиз. Уларни рози қилиш, эшикдан чиқиб кетаёт-ганда, таом ҳақини бераётганда ич-ичидан миннатдор бўлиши учун меҳр кўрсатиш лозимлигини бобом ҳам уқтирган, мен ҳам фарзандларимга шуни ўргатганман. Отам мени ёки мен ўғилларимни бу ҳунарни қи-лишга мажбурламаганмиз. Болалигимиз-дан шу муҳитда юриб, меҳримиз тушган. Ўзим ҳам мактабдан келибоқ кабоб пиши-ришга тушиб кетардим. У вақтлар тонналаб гўштни омборда эртанги кун учун тайёр ҳо-латга келтирардик. 12 ёшдан кабобпазлик этагидан тутдим. Ҳозир ёшим олтмишдан ошди. Тақдиримдан хафа эмасман, ҳар қалай ўзим севиб ўрганган касбим-да. Шу ишнинг нонини еб катта бўлдик, шу орқали озми-кўпми обрў топдик. Муҳими, қадрлайдиган неъматим, асрайдиган хотирам бор, — дейди Хайрулло Муҳаммедов. — Чойхонадан, кў-риб турганингиздек, хўрандалар оёғи узил майди. Сўрилар қўйилган, беданалар овози билан ҳақиқий ўтган асрлар нафаси сезилиб туради. Шунинг учунми, бу кабобларни се-вувчилар фақат ўзбекистонликлар эмас, бизга хориждан ҳам меҳмонлар келади. Кабобни сайёҳлар кўз ўнгида пишириб кўрсатамиз. Орасида қизиқадиганлар бўлса, биргалашиб тайёрлаймиз. Кабоб бундай мазали чиқиши-нинг сири нимада экани ҳақида келган ҳар бир одам сўрайди. Ярим ҳазил, ярим чин қилиб, сири — ҳалолликда, дейман. Чиндан, аввало ниятга боғлиқ. Ҳаммани ҳайратланти-раман деб эмас, одамлар олдида юзимиз ёруғ бўлсин деб иш бошлаймиз. Яхши кабобнинг сири қассоб ҳам, гўшт ҳам бўлиши мумкин. Ёки об-ҳаводанми, очиғи, билмадим. Бу иш асосан ҳалолликни талаб қилади. Гўшт ҳалол бўлса, ризқимиз ҳалол бўлади, юриш-тури-шимизга барака киради. Юрт ривожи учун ҳам ҳалол фуқаро керак ахир. Айтганча, ту-манимизда мисли кўрилмаган ишлар бўляп-ти. Ўқимадим, дедим, кўп илмий нарсаларга фаҳмим ожизлик қилса-да, тадбиркорликни ҳар тарафлама қўллаётган давлатимизда фа-қат жавлон уриб меҳнат қилиш кераклигини жуда яхши англайман. Шу мақсадга, ғояга нафимиз тегса, биз бахтлимиз, ниятимиз ҳам шу.
Қалб амри ила
— Биз кабобпазлармиз, шу мавзудан юқо-рилай олмаймиз. Аммо тушунтиришни хоҳла-ган, бироқ сира тузиб беролмайдиган жумла-ларим бор. «Ота касб» деган сўзнинг залвори бўлак. Бу масъулиятни елкага олдингизми, сиз темир сихга чиройли шаклда кесилган гўшт бўлакларини шунчаки териб, нари-бери йи-гирма дақиқада елпиб-елпиб пиширмайсиз. Бу бурч, отам айтганидек, биров бошимизда туриб мажбурламайди, ҳаммасини қалб амри билан бажарамиз. Отамиз пиширадиган ка-боб тури 20 хилдан ортиқ. Бу ерда қўй гўш-ти, жигари, гўштнинг лаҳм жойи, қовурға-сидан тайёрланадиган кабоблар бор. Мижоз истагига қараб пишириб бераверамиз. Кабоб деган билан ўзи бўлмайди. Энг ширин гўшт бу — жуда катта ҳам, кичик ҳам бўлмаган ғу-нажинники. Молнинг биқин, қўлтиқ томони-даги гўшти юмшоқ бўлади. Маълумот учун айтдим-қўйдим-да, — дейди Хайрулло бобо-нинг ўғли, ишбилармон сулоланинг бешинчи авлоди Ҳабибулло Юсупов. — Устоз-шогирд анъанаси тикланди. Юртимизда бунга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Бу жуда яхши ўз-гариш. Айни пайтда отамнинг элликдан ортиқ шогирди бор. Уларнинг баъзилари Тошкент, Зарафшон шаҳарларида, шунингдек, Туркия, Россия, Кавказ томонларда кабобпазлик қил-япти. Ўз ошхоналарини очган. Яна шогирд келса, бош устига деб қабул қиламиз. Ҳеч ким касбини ўзи билан олиб кетмайди. Ўрганиб менга, отамга раҳмат деса, дуо қилса, шунинг ўзи етади. Касб танлаш борасида эса омадим чопган деб ўйлайман. Фарзандларнинг кейин-чалик отаси касбини эгалламаслигига ота-она таъсирида шаклланган салбий таассурот са-баб бўлади. Шунинг учун уйда — фарзандлар даврасида ўз хизмати, иши юзасидан салбий гаплар айтмаслик ва болада меҳнат тўғриси-да нотўғри фикрлар уйғотмасликни тавсия қилардим. Ишидан мамнун отамни йиллаб кузатдим. Ҳар бир ҳаракатидан бахтли экани сезиларди. У бирор марта бекор шу касбни
танлабман, деб ёзғирмаган, нолимаган. Ҳунар авлодлар оша мерос бўлиб келаётгани учун унинг улуғворлигига шубҳа қилмаган. Касбга ҳурмат билан қараган. Мен ҳам шу ҳунар да-вомчиси эканимдан фахрланаман.
Ҳабибулло ака билан гаплашиш мобай-нида ўйлаб қолдим: демак, ота-онанинг иж-тимоий-иқтисодий аҳволи, касбий мавқеи, ижтимоий алоқалар тизими шахснинг шакл-ланишида катта аҳамият касб этади ҳамда «ота касб» давомчисининг касбий билимдон-лиги даражасини белгилаб беради.
— Оиладаги фарзандлар ва набиралар-нинг ота касбини эгаллаб, тарих фани ўқитувчиси бўлишининг сабаби нимада, деб сў-расангиз, улар амакисининг Амир Темур ёки Мирзо Бобур ҳақидаги қизиқарли суҳбатла-рию қадимги одамларнинг ғалати одатларига оид ривоятлар, чўпчаклар уларда шу со-ҳага қизиқиш уйғотганини алоҳида эътироф этади. Набиралар ўзидаги, дейлик, физика фанига иштиёқни оилавий кутубхонанинг аксарият қисми физикага оид сирли китоб-лардан иборатлигию ҳар хил антиқа тажри-балар ўтказиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган хона мавжудлиги билан изоҳ-лайди. Ота-онанинг фарзандлари қалбида касб эгаларига ҳурмат ҳамда ғурурланиш ҳиссини ривожлантириши касбий сулола-нинг вужудга келишига замин яратса керак деб ўйлайман, — дейди Ҳабибулло Юсупов.
Дарҳақиқат, оилавий меросга эга касбий сулола вакили ўзига ишонган ҳолда ҳамкасб-лари билан муносабатдан қаноат ҳосил қила-ди ва танлаган фаолиятида ўзини эркин ҳис қилади. Бу ворис авлод ички интилишининг яққол намоён бўлиш имкониятини оширади. Касбий сулола вакилининг қулай психологик атмосфера ярата олиш қобилияти ва оилавий «касб захираси»га эга экани унда касбга оид моддий ва маънавий ресурсларнинг мавжуд-лигидан далолат беради. Унда таълим-тарбия жараёнини муваффақиятли амалга ошириш мотивацияси қолган одамларга нисбатан юқори бўлади. Энг ажойиб тарафи, сулола-нинг давомчисида мерос таъсирида шакл-ланган инсонийлик маданияти, ота касбини эгаллаш, оилавий ишни давом эттиришга доир кучли эътиқод атрофдагиларда шижоат уйғотади.
Бухорода, айниқса, Ғиждувонда Хайрул-ло бобо каби ота касбини давом эттирган-лар кўп бўлгани учун ҳам бу эрда бошқа туманлардагига қараганда тадбиркорлар, ишбилармонлар сони юқори ва улар муно-сиб ҳаёт шароити яратишда давом этмоқда. Бугунги ислоҳотларнинг асосий мақсади ҳам шу.
Бинобарин, бозор муносабатларининг ри-вожланиши шароитида амалдаги ислоҳотлар-нинг пировард натижаси оилалар иқтисодий фаровонлигини оширишга қаратилган. Ушбу фаровонликка эришиш кўп ҳолларда оила-да тадбиркорликни юритиш билан боғлиқ. Қолаверса, жамият тараққиётининг муҳим шартларидан бири унинг негизини ташкил этувчи ҳар бир оиланинг тўкин, фаровон тур-муш кечиришидир.
Азизбек ЮСУПОВ,
«Янги Ўзбекистон» мухбири