«Ипак Йўли» банки 2020 йил 9 июндан бошлаб Ўзбекистонда биринчи бўлиб барча банкоматлар орқали нақд сўмга нақд AҚШ доллари сотиш хизматини йўлга қўйди. 

Бир мартада 100 AҚШ долларини валюта айирбошлаш шохобчалари курси бўйича сотиб олиш мумкин. Шунчаки банкоматга нақд сўм киритинг, ускуна эса сизга 100 AҚШ доллари ва, зарурат бўлса қайтим беради. Ушбу функция банк офислари ёнида ўрнатилган банкоматлардан бошлаб, босқичма-босқич амалга оширилади.

2018 йилда «Ипак Йўли» банки Cаш-ин функсиясига ега бўлган 200 та банкоматнинг катта партиясини сотиб олганди ва биринчилардан бўлиб нақд пулни AҚШ долларларида нақд пулга алмаштириш хизматини ишга туширди. Бу сафар банк ушбу йўналишда устунликни бой бермасликка қарор қилди.

Ҳозирги кунда бутун мамлакат бўйлаб валюта айирбошлаш функсиясига ега 700 га яқин банкоматлар ўрнатилган  бўлиб, уларнинг 194 таси «Ипак йўли» банки томонидан ўрнатилган. 2020 йилнинг иккинчи ярмида банк мамлакат бўйлаб қўшимча 100 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

Бундай хизмат кўрсатувчи банкоматлар аниқ манзилларини банк сайтида ёки Ипак Йўли Мобиле иловасини юклаб олиш орқали топишингиз мумкин.