Камчаткадаги Шивелуч вулқонининг ҳаракатга келиши оқибатлари 2010 йилдаги Эйяфьятлайокудлдан кўра жиддийроқ бўлиши ва глобал совишга олиб келиши мумкин, деди иқлимшунос Алексей Кокорин РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
“Ҳар қандай вулқон отилишининг таъсири, агар ундан ажралиб чиқадиган моддалар стратосфера томонга йўналса, кучли бўлади. Агар шундай бўлса, бу аниқ глобал совишнинг бир белгиси бўлади, қисқа муддатли – бир ёки икки йил, бундан кўпроқ бўлмайди”, деди у.
Мутахассис мазкур вулқонни 2010 йилда Исландия жанубидаги Эйяфьятлайокудль вулқонининг отилиши билан таққослади. Ундан ажралиб чиққан кул Европанинг шимолий қисмидаги ҳаво кенгликларини ёпиб қўйганди.
Иқлимшуноснинг айтишича, унинг ташланмалари стратосферага етиб бормади, шунинг учун у иқлимга деярли таъсир қилмади.
Камчаткадаги Шивелуч вулқони бугун эрта тонгда ҳаракатга келди. Яриморол шарқидаги бир қанча посёлкалар кул булути билан қопланган. Мисол учун, Ключида сўнгги 60 йилдаги энг кучли “кул ёмғири” кузатилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, кул булути Петропавловск-Камчатскийга етиб бориши мумкин, деб хабар беради ria.ru.