Мақсадли кредит кимга мўлжалланган?

Мақсадли кредитга IT-таълим соҳасида фаолият юритувчи IT Парк резидент компаниялари эга бўлишлари мумкин. IT-таълимдан ташқари, мажбурий шартлар сирасига таълим курси талабалари учун ишга жойлашиш кафолати ҳам киради.

Мақсадли кредит қай тарзда олинади?

Бунинг учун ариза берувчи шахс (компания):

ариза шаклини ва ариза берувчининг анкетасини тўлдириши;

• бизнес-режа тайёрлаши;

• гаров, учинчи шахс кафолати ёки суғурта шаклида таъминланган бўлиши;

• давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатларининг нусхаларини тақдим этиши;

• ариза берувчининг қайта ташкил етиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида емаслигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;

• ариза берувчининг молиявий аҳволини ўрганиш учун зарур бўлган Марказ томонидан сўралган бошқа ҳужжатларни, шу жумладан қарздорлиги йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши зарур.

Aризаларни IT-таълимни ривожлантириш марказига ташриф буюрган ҳолда топшириш лозим, ҳужжатлар марказнинг махсус ташкил этилган Эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Тақдим этилажак кредит миқдори компаниянинг неччи нафар мутахассис тайёрлаш ва қанча талабаларни ишга жойлаштиришни мақсад қилганлиги билан боғлиқ. Кредитнинг муддати ва йиллик фоизи Эксперт кенгашининг хулосасига қараб белгиланади.

"Қўшимча маълумот учун +998973019995 телефон рақамига ёки it-bilim@it-park.uz электрон манзилига мурожаат қилинг", дейилади Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарида.