Бугунги глобаллашув жараёнида дунёда содир бўлаётган ахборот хуружлар, турли қалтис вазиятларда воқеаларга ахборот жиҳатдан холис баҳо бериш ҳамда мамлакатнинг ахборот соҳасидаги хавфсизлигини кенг таъминлаш учун Ўзбекистоннинг жаҳон ахборот маконида ўз миллий контентини яратиш зарурлиги тақозо этмоқда.
Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов ушбу масала юзасидан нодавлат телерадиоканаллар вакиллари билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида миллий контент яратиш бўйича муаммолар ва уларга ечим топиш йўллари муҳокама қилинди.