Кеча тунда Қатарда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финал баҳслари сўнгги учрашувлари бўлиб ўтди. Мундиалнинг нимчорак финали доирасидаги Марокаш - Испания учрашувида кутилмаган натижа қайд этилди.

Унда испанлар қўшимча бўлимлар ва ҳатто пенальтилар сериясида ҳам марокашликлар постига йўл топа олмади ва мундиални тарк этди.

Қайд этиш керак, испанияликлар катта турнирларда кетма-кет бешинчи марта қўшимча бўлимларда ўйнади – ЖЧ 2018да пенальтилар сериясида Россиядан мағлуб бўлган Испания Евро-2020да кетма-кет Хорватия, Швейцария ва Италия билан қўшимча таймларда ўйнади ва италянлар тўсиғидан ўта олмади. ЖЧ-2022да эса Марокаш термаси Испаниядан серияда устун келди.

Шунингдек, 2010 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Испания термаси кетма-кет учинчи марта 1/8 финалдан ўта олмаяпти.

Ундан ташқари, Испания жаҳон чемпионатлари тарихида пенальтилар сериясида мағлуб бўлиш бўйича "етакчи" бўлиб олди. Терма 5 сериянинг 4 тасида мағлуб бўлди. Бунгача улар Англия ва Италия билан тенг натижа кўрсатаётганди.

Нуфузли чемпионат фаворитларидан яна бири Португалия эса Швейцария йирик – 6:1 ҳисобида доғда қолдириб, кейинги босқичга чиқди. Шу тариқа кейинги босқичда иштирок этадиган барча терма жамоалар номи ва уларнинг рақиблари маълум бўлди. Жумладан:

9 декабрь, жума

20:00, Хорватия – Бразилия

23:59, Нидерландия – Аргентина

10 декабрь, шанба

20:00, Марокаш – Португалия

23:59, Англия – Франция