“Жаҳон иқтисодиётининг келгуси ойларда депрессияга тушиб қолмаслигининг бир чораси — “агрессив” пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини давом эттиришдир”, деди Moody's Analytics бош иқтисодчиси Марк Занди.
Ўтган чоракда Хитой иқтисодиёти ўзини ўнглаб олди, саноат ишлаб чиқариши тикланди, лекин истеъмол талаблари ва хусусий инвестициялар заифлигича қолмоқда.
АҚШдаги иқтисодий ўсиш суръати кўплаб штатларда касалликнинг тез тарқалиши оқибатида тўхтаб қолди. Март ойидан бери биринчи марта ишсизлик нафақасини сўраб юборилган аризалар сони бир ҳафта ичида 1,42 миллионга етди. Иқтисодчи Майкл Хэнсоннинг сўзларига кўра, давлат иқтисодиётида “сезиларли даражада йўқотиш” кузатилган. АҚШнинг собиқ молия вазири Лоуренс Саммерснинг таъкидлашича, “иқтисодий тикланиш вақти ҳеч қачон бу қадар ноаниқ бўлмаган”.
Аввалроқ АҚШни жаҳон иқтисодиётини тормози, деб баҳолашганди. Сабаби, кўпгина давлатлар Америка бозорига боғланиб қолган ва мамлакатнинг пандемияга қарши самарасиз кураши глобал иқтисодиётни танг аҳволга солиб қўймоқда.
АҚШ иқтисодиёт барқарорлигини сақлаш мақсадида яна бир триллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бундан олдин бу мамлакат коронавирус инқирозидан чиқиш учун уч триллион АҚШ доллари ажратган эди.
Марказий банкнинг таҳминларига кўра, Россия пандемия келтирган инқироздан 2022 йилга бориб чиқади ва 2019 йилги ҳолатига қайтади. Бу ҳақда Россия банки раисининг биринчи ўринбосари Ксения Юдаева хабар қилди.